Россияда врачлар етишмаётгани айтилмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Татьяна Семенованинг маълум қилишича, Россияда ҳали ҳам врачлар ва тиббиёт ходимлари етишмайди.
Унинг таъкидлашича, мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг профессиональ маҳорати ва билимини таъминлаш 2030 йилгача соғлиқни сақлаш бўйича олдинга қўйилган мақсадларга эришиш имконини беради, жумладан, умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш бўйича ҳам, дейди у.