Россияда олтин қазиб олиш ҳажми қисқарган
Шу билан бирга, 2020 йил майда 2019 йилнинг май ойига нисбатан олтин ишлаб чиқариш 7,4 фоизга ошган.
Россия 2020 йил январь-май ойи мобайнида ишлов берилмаган ёки ярим ишлов берилган, ёки кукун кўринишида олтин ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоизга қисқартирган, дейилади Росстат эълон қилган маълумотда.
Шу билан бирга, 2020 йил майда 2019 йилнинг май ойига нисбатан олтин ишлаб чиқариш 7,4 фоизга ошган. Ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 2020 йил апрель ойида 16,8 фоизга кўп олтин ишлаб чиқарилган.
Хабарда таъкидланишича, Росстат мамлакатда қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва тайёрлашнинг мутлоқ кўрсаткичларини ошкор этмойди.