Россия май ойида Украинага қарши дрондан фойдаланишни рекорд даражага етказди
“France-Presse” агентлигининг Украина ҳаво кучлари маълумотига асосланган таҳлилига кўра, Россия май ойида Украина ҳудудига қарши ҳужумда 8150 та узоқ масофали дронлардан фойдаланган.
Бу низо бошланганидан бери рекорд даражадир. Фойдаланилган дронлар сони энг юқори даражага етган апрель ойига нисбатан 24 фоизга ошди.
Украина расмийлари май ойида Россия томонидан учирилган дрон ва ракеталарининг тахминан 91 фоизини қайтарганини айтишмоқда.
Шунингдек, Украина Мудофаа вазирлиги ҳам ҳужум кўлами ошганини тасдиқлади ва “жанговар ҳаракатлар интенсивлиги ортиб бораётганини” маълум қилди. Киев маълумотига кўра, ўтган ой фронтда 7000 дан ортиқ тўқнашув қайд этилган.
С.Раҳимов, ЎзА