Россия Косово байроғини тан олмайди
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг видео учрашувини тўхтатиб, Косово байроғи катта экранда чиқишига қаршилик билдирди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг учрашувида Косово ташқи ишлар вазири Доника Гервалланинг орқасида мамлакат байроғи пайдо бўлган. Бинобарин, Россия мазкур ҳолатга салбий фикр билдирмоқда.
Косово 2008 йил Сербиядан мустақиллигини эълон қилди. Ушбу тарихий воқеа албан исёнчилари ва серб кучлари ўртасидаги шафқатсиз урушдан ўн йил ўтгач, юз берган.
Таъкидлаш керак, БМТга аъзо 193 давлатдан 98 таси Косовони тан олади. Сербия ва Хитой билан яқин алоқада бўлган Россия эса норози давлатлар қаторига киради.
Россиянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Дмитрий Полянский онлайн конференцияда Россия Федерацияси ва хавфсизлик кенгашининг бошқа кўплаб аъзолари Косовонинг мустақиллигини тан олмаслиги ҳақида айтди. Шунинг учун йиғилишда, минтақа байроғини намойиш қилишга қаршилик билдирилди.