Россия Ҳукумати Раиси Ўзбекистонга келди
Бугун, 16 июнь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин V Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун пойтахтимизга келди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
РФ ҳукумати раҳбарининг мамлакатимизга бу галги ташрифи дастури ҳам сермазмун. Хусусан, Михаил Мишустин ташрифи доирасида нуфузли халқаро анжумандан ташқари олий даражадаги келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон – Россия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган қатор тадбирлар – учрашув ва музокараларда ҳам иштирок этади.
[gallery-29978]
Ғ.Хонназаров, Н.Ҳайдаров (сурат),ЎзА