Ҳурматли дўстлар!

Россия ва Ўзбекистоннинг ҳудудлараро ҳамкорлиги бўйича иккинчи форум иштирокчиларини қутлашдан мамнунман.

Ушбу икки томонлама тадбир нафақат Россия Федерацияси субъектлари ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, балки чуқур ва жадал, ҳақиқатдан кўп қиррали стратегик шериклигимизни мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга ва жуда зарур, деб ҳисоблайман. 

Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида иккинч ўринни эгаллаб, унинг етакчи савдо шерикларидан биридир. Ҳатто пандемия шароитида ҳам иқтисодий ҳамкорлигимиз ривожланишда давом этмоқда. 

2020 йилда товар айирбошлаш қарийб 16 фоизга кўпайди ва 6 миллиард долларга яқинлашди. Жорий йилнинг 9 ойида эса ўсиш 6 фоиздан ортиқни ташкил этди. 

Бунда айнан ҳудудлараро ҳамкорликнинг хизматлари катта. 

Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фаол иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган Россия ҳудудлари қаторида Москва, Санкт-Петербург, Татаристон, Челябинск, Москва, Иваново ва Самара вилоятларини айтиб ўтиш жоиз. 

Кейинги йиллардаги ўзаро манфаатли кооперацияга Тошкент металлургия ва Қандим газни қайта ишлаш заводлари барпо этилгани, Ўзбекистонда “Ростсельмаш” иштирокида комбайн ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилганини мисол қилиб келтириш мумкин. 

Россия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган асосий инвесторлардан биридир. Бугунги кунда умумий қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган 150 дан зиёд қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Россия сармояси иштирокида ташкил этилган корхоналар сони кейинги 4 йилда 2,5 баробарга кўпайди ва 2000 тадан ошди. 

Жумладан, апрель ойида Ўзбекистонда ўтган ҳамда Россиянинг 13 та ҳудуди иштирок этган Иннопром – Катта саноат ҳафталиги якунида қарийб 130 миллион долларлик 21 та битим имзоланганини таъкидлаб ўтмоқчиман. 

Ўзбекистонлик дўстларимиз ҳам ўз навбатида Россиядаги ҳамкорлар билан алоқаларни фаоллаштиришга қизиқиш билдираётганини олқишлаймиз, албатта. Охирги 2 ойнинг ўзида Ўзбекистон делегациялари Россиянинг 20 та ҳудудига ташриф буюргани ҳам бу ҳақда далолат беради. 

Бундай ҳамкорликнинг салоҳияти ғоят катта. Тўғридан-тўғри кооперация қилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, инновацион технологиялар соҳаларида ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. 

Ўзбекистонлик ҳамкорларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида янада яқинроқ иштирок этиши ҳамкорликни чуқурлаштириш учун яхши истиқболлар очиши мумкин. 

Ўтган йил охирида Ўзбекистон интеграциявий бирлашмамизда кузатувчи мақомини олди. Ишончимиз комилки, бу Ўзбекистонга ҳам, ЕОИИга аъзо бошқа давлатларга ҳам реал манфаат келтиради. 

Ҳудудлараро алоқалар иқтисодиёт ва савдо соҳалари билангина чекланиб қолмади, албатта. 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ва ўрмон хўжалиги, биохилма-хиллик, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар бўйича ҳамкорликда ҳам катта тажриба тўпланди. 

Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ ўткир экологик муаммоларни ҳал қилиш, бутун Оролбўйининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида гуманитар соҳадаги алоқалар фаол кенгайиб бормоқда, фан, таълим ва ёшларга оид алмашинувлар кўлами ошмоқда. 

Шу ва бошқа кўплаб муҳим масалалар шу кунларда Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўтаётган иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида муҳокама қилинмоқда. 

Дарвоқе, Ўзбекистонда Россия олий таълим даргоҳларининг 14 та филиали ва ваколатхонаси ишлаб турибди. Келгуси йилдан уларнинг сони 16 тага етади, Тошкентда эса Санкт-Петербург давлат университетининг филиали иш бошлайди. 

Ўзбекистон боғча ва мактабларида рус тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар ҳам тайёрланмоқда.

Сўзимни якунида Ҳудудлар форуми Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама янада ривожлантириш, давлатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатдорлик алоқаларини Россия ва Ўзбекистон халқларининг фаровонлиги йўлида мустаҳкамлаш учун аниқ амалий самара беришига ишонч билдирмоқчиман. 

Форум ташкилотчилари ва барча иштирокчиларига миннатдорлик билдираман ва муваффақият тилайман. 

Эътиборингиз учун раҳмат. 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Россия ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми иштирокчиларига мурожаати