Россия Элчиси билан учрашув тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгиновни қабул қилди.
Музокараларда Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди. Шунингдек, олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашди.
Россия томонининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокини ҳам кўриб чиқди.
ЎзА