Ўрмончи ёшлар нималарга қизиқади? (видео)
Ҳозирда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизи ёшлардан иборат.
Ҳозирда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизи ёшлардан иборат. Ўзбекистонда эса, бу кўрсаткич 54 фоизга етгани ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлигига айланганидан далолат. Улар учун барча шарт-шароит, имтиёзлар, имкониятлар ва қулайликлар эшиги кенг очилиб, ёшларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

"30 июнь - Ёшлар куни”нинг мамлакатимизда кенг нишонланиши ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ҳам кўплаб ёшлар фаолият юритмоқда. Шу муносабат билан тизимдаги ёшлар иштирокида онлайн видео-мулоқот бўлиб ўтди. Унда соҳага тегишли кўплаб саволларга жавоб изланди ҳамда тизимдаги муаммоларнинг ечими масаласида таклифлар берилди.