Бухоро вилоятининг асосий драйверларидан бири тўқимачилик саноати йўналишидир. Бу йўналишда Бухорода 741 та корхона фаолият олиб бормоқда. Соҳада 20 минг киши иш билан таъминланган. Корхоналар томонидан ўтган йили 6,5 триллион сўмлик маҳсулот ички бозорга, хорижга эса 150 миллион долларлик маҳсулот чиқарилган.

Давлатимиз раҳбарининг аграр тармоқ ривожига қаратган эътибори натижасида Бухоро вилоятида пахтачилик бўйича  10 та кластер фаолият олиб бормоқда. Сўнги 5 йил давомида вилоят бўйича пахта толасини қайта ишлаш даражаси 58 фоиздан  100 фоизга, ип-калава ишлаб чиқариш қуввати 57,4 минг тоннадан 100 минг тоннага, ип-газлама ишлаб чиқариш қуввати 315 миллион кв. метрга ёки 2 баробарга ўсди.  

– Қишлоқ хўжалигига замонавий технологиялар, инновациялар,  янги  уруғ навлари жорий этилмоқда . Етиштирилган пахта ҳосилини тайёр маҳсулот ҳолатига олиб чиқиш асосий мақсадимиздир, – дейди “Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Иброҳим Ҳамроев. – Бу  даромадни, давлат бюджетига тушадиган маблағларни бир неча баробар ошириш имконини беради.  

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида йўлга қўйилган тизимли ишлар самарадорлик асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йил 16 апрель куни ўтган видеоселекторда қўйилган қатор вазифалар эса кластерлар, фермер хўжаликларига янги имкониятлар эшикларини очди.  

“Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластери  йилига 100 минг тонна синтетик тола ва унинг асосида 25 минг тонна аралаш толали калава ип ва 50 миллион квадрат метр тайёр аралашма толали газлама ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаган. Бу лойиҳанинг қиймати ҳам 200 миллион доллардан ортиқ.  

Вилоятдаги “Zarhal group textile” пахта- тўқимачилик кластери ҳам германиялик ҳамкорлар билан бирга йиллик ишлаб чиқариш қуввати 65 млн. квадрат метр бўлган ҳар турдаги пахта ипли ва 400 тонна калава ип бўяш лойиҳасини амалга оширмоқда. Шунингдек, корхона 8 миллион дона тайёр маҳсулотни чет эл бозорларига етказиб берди.  

– Юртбошимиз биз тадбиркорларга барча имкониятларни яратиб берди, – дейди мазкур пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Дилшод Бобожонов. –Тўқимачилик соҳасидаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаларига имтиёзли кредитлар берилиши таъминланмоқда. 

[gallery-20102]

Кластер тасарруфидаги корхона ва фабрикаларда халқаро бозор талабларига тўла мос келадиган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Мисол учун, ҳозир замонавий технологиялар билан жиҳозланаётган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси Европа бозори учун 10 миллион погона метрга тенг энг сифатли маҳсулот етказиб беряпти ва экспорт ҳажмини 15 миллион долларга етказишни режалаштирган.  

Давлатимиз раҳбарининг топшириғидан сўнг асосан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, хориж бозорларида ўз ўрнини топаётган Бухоро шаҳридаги яна бир тўқимачилик корхонаси ўз экспорт географиясини икки баробарга ошириш бўйича ишларни олиб бормоқда.  

– Корхонамиз тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мослашган, – дейди "Экваториал Чудак" МЧЖ  корхонаси иш бошқарувчиси Шерали Баҳронов. –Тайёр маҳсулотлардан асосан эркаклар, аёллар ва болаларга жинси шимлар, шунингдек, ҳарбийлар учун махсус кийим-бошлар тайёрланади. 2023 йилда экспорт ҳажми 300 минг АҚШ долларига тенг бўлди. Келгусида бу кўрсаткични 400 минг АҚШ долларига чиқариш режалаштирилган.  

Корхонада янги ташаббуслар орқали вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари учун қўшимча 10 миллион долларга тенг захира базаси яратиш ҳамда 20 миллион долларга тенг қийматда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, қолаверса, давлат бюджетига 12 миллиард сўмлик қўшимча тушумлар киритиш имконияти яратилмоқда.  

Умуман олганда, вилоятдаги мавжуд 741та тўқимачилик корхонасининг бор-йўғи 20 фоизга яқини экспортчи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида эндиликда бу кўрсаткични 40 фоизга етказиш назарда тутилган. Бу вилоят иқтисодиёти янада юксалишига салмоқли улуш қўшади. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ривожланиш сари дастлабки қадамлар