Ривалдо Мбаппега маслаҳат берди
“Барселона” ҳамда “Бунёдкор” клуби собиқ футболчиси Ривалдо франциялик ёш иқтидор эгаси “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
“Барселона” ҳамда “Бунёдкор” клуби собиқ футболчиси Ривалдо франциялик ёш иқтидор эгаси, “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
“Шубҳасиз, Мбаппеда энг яхши футболчига керак бўладиган фазилатлар мужассам. У футболни шунчаки мароқ билан ўйнайди. Килианда, назаримда, ҳозир жуда катта имкониятлар бор.
У Ла Лига ёки Премьер-лигада ўйнаб, ўз истеъдодини ошириши керак. Аниқки, Лига 1 нинг даражасини Испания ёки Англия чемпионати савияси билан тенглаштириб бўлмайди.
Албатта, “Пари Сен-Жермен” ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Мбаппе келажакда Испания ёки Англия клубларидан бирига кўчиб ўтиб, Месси ва Роналдунинг вориси эканлигини исботлаши лозим. Энг яхши ўйинчилар энг яхши лигаларда ўйнашлари керак, ахир”, деган бразилиялик футбол афсонаси Килиан Мбаппе келажаги ҳақида гапирар экан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар йили “France Football” томонидан топшириладиган “Олтин тўп” соврини учун футболчиларнинг элликталик рўйхати тасдиқланган эди. Уларнинг орасида “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам бор.