Риштонда Шарофиддин Юсупов уй-музейи очилди
Инсониятга хос шундай одат бор: улуғ аллома-ю арбобларга оламдан ўтганидан кейин ҳайкал қўядилар, музей очадилар. Бу яхши, албатта. Аммо шундай эъзоз у ҳали ҳаётлигида кўрсатилса-чи? Қувончдан умрига умр, танасига куч қўшилармиди?
Фарғона вилоятида иккинчи, ноодатий йўлни танладилар.
Риштон туманида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби, Риштон кулолчилик мактабининг еттинчи авлоди вакили Шарофиддин Юсупов уй-музейини ташкил этишди. Унинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов ва бошқалар оддий тупроқдан чинакам маънода санъат асарларини яратиб келаётган устанинг бетакрор маҳорати, босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли ҳақида сўз юритдилар.
[gallery-20135]
Мазкур музейдан уста ҳунарманднинг йиллар давомида қалб қўри, кўз нури ва бармоқлар сеҳри ила яратилган мўъжизакор ва жилвакор сопол маҳсулотлари ўрин олди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/geQ2q1HwBt4" title="Oddiy tuproqdan sanʼat asari yaratayotgan kulol" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Шарофиддин Юсупов Риштон кулолчилик мактаби анъаналарини ижодий ўзлаштирди ва ривожлантирди, уни ранглар уйғунлиги, рамзий белгилар ва бошқа хусусиятлар билан бойитди.
Шуни қўшимча қилиш мумкинки, устанинг асарлари Париждаги Лувр, Санкт-Петербургдаги Эрмитаж, Москвадаги Шарқшунослик ва Дунё халқлари музейларида сақланади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири