Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас
Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилиб, 12 325 500 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланди.
“Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими, Мажбурий ижро бюроси ҳамда “Наманган ҲЭТК” АЖ ходимлари билан биргаликда “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” бўйича ўтказилган ўрганишда навбатдаги қоидабузарлик ҳолати аниқланди.
“Муборак текстил саноат” МЧЖга тегишли ўлчов воситалари кўрикдан ўтказилганда электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформаторлар шундай моҳирона ўрнатилганки, истеъмолчи томонидан ўлчов воситалари ўрнатилган электр тақсимлаш қурилмасидаги ажратгич (рубилник) “Ёниқ” ҳолатига келтирилганда ҳисоблагич кам ҳисоблаётганлиги ҳамда ушбу ажратгич “ўчиқ” ҳолатига келтирилганда ҳисоблагич умуман ҳисобламаётганлиги кўрилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилиб, 12 325 500 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланди.
Таъкидлаш жоизки, “Муборак текстил саноат” МЧЖ томонидан аввал хам ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилган ҳолати бўйича қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилган бўлиб, истеъмолчи томонидан тўғри хулоса чиқарилмаганлигини кўриш мумкин.
“Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг талабларини бузиш ҳолати бир йил давомида такрорий содир этилганлиги учун “Жиноят кодекси”нинг 1852-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши кўзда тутилганлигини инобатга олиб, “Муборак текстил саноат” МЧЖга нисбатан жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, электр энергияси истеъмолчилари “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларига доимо амал қилишлари лозим.
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати