Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч хирургия бўлими мудири лавозимида ишлаб келган Бекчанов Ҳусан Нуруллаевич ушбу филиал директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳ.Бекчанов 1979 йилда Боғот туманида туғилган. 2003 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини, 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясида хирургия йўналиши магистратурасини тамомлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис фаолияти давомида академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган  хирургия илмий амалий тиббиёт  маркази жарроҳи, Тошкент вилояти ўсма касалликлар диспансери биринчи жарроҳлик бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

Ҳ.Бекчанов 2003 йилдан бери Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч хирургия бўлим мудири лавозимида  меҳнат қилиб келаётган эди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига директор тайинланди