Республика ишчи гуруҳи Сирдарёда
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳалла хотин-қизлар фаолларига кўмаклашиш бўйича ҳудудларга бириктирилган Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятида секторлар, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарёвилояти Оқолтин туманида ўтказилди.

Унда хотин-қизлар билан боғлиқ, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасидаги мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди. Ундан ташқари ишчи гуруҳ аъзолари “Шодлик” маҳалласи хотин-қизлар фаолияти иш тартиби, шу билан бирга туманда ташкил этилган Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳат хонаси, Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти ҳам ўрганилди.


Ш.Суяров, ЎзА