Қонунчиликка кўра, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари иштирокидан фойдаланиш ман этилади. Шунингдек, дори воситасини ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этиш мумкин эмас.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева нотўғри рекламаларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.  

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан барча манбаалар орқали жойлаштирилган рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги юзасидан доимий ўрганиш ва кузатувлар амалга оширилади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 39 мингдан ортиқ ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 13 минга яқин ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.  

Бугунги кунда республикамизда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва албатта, бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланади. Шу мақсадда ўтказилган ўрганишларда 162 та ҳолатда бундай хизматлар рекламаси аниқланган.  

Қайд этилишича, биологик фаол қўшимчалар рекламасида эса, уларни даволаш хусусиятларга эгалиги ҳақида маълумот бериш, фуқароларнинг миннатдорчилигини кўрсатиш ва уларни дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтириш тақиқланган. Бу каби рекламаларда ҳам 647 та ҳолатда камчиликлар аниқланган ва бартараф этилган. 50 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш мутасадди идоралар орқали чеклаб қўйилди. Бу соҳадаги ишлар давом этмоқда.  

“Реклама тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунга бир қанча ўзгартиришлар киритилиб, истеъмолчи ҳуқуқ ва манфаатлари бирламчи ўринга чиқарилди. Ундаги энг муҳим янгиликлардан бири эса, эндиликда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади ва реклама мазмунининг таржимаси қўшимча равишда бошқа тилларда такрорланиши мумкин.  

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Омадингизни берсин” телеўйинида ютган, аммо қиматбаҳо ютуқларини олиш имкони бўлмаётгани юзасидан иштирокчилардан мурожаатлар келиб тушмоқда.  

Ўтказилган ўрганишлар иштирокчиларнинг умумий ютуқлари 2 миллиард сўмни ташкил этаётганини кўрсатмоқда. Мазкур телеўйин бўйича муаммолар ижтимоий тармоқларда ҳам кескин муҳокамаларга сабаб бўлган. Мурожаатларда телекўрсатувларда иштирок этиб, ютиб олган телефон, мебель, йирик маиший техника жиҳозлари, тилла ва автомашиналарини ҳамон ололмаганликлари билдирилган. Истеъмолчиларга ваъда қилинган жами 2 миллиард сўмлик ютуқлар ўз вақтида топширилмагани бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги юзасидан доимий ўрганишлар олиб борилмоқда