Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийлар ва спортчиларнинг тантанали юриши ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакатимиз таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ташкил этилган тадбир шаҳардаги Ислом Каримов хиёбонидан бошланди.  

Иштирокчилар Регистон кўчаси орқали ҳаракатланиб, Кўксарой майдонига қадар саф қўшиқлари айтиб, ҳарбий техникаларни бошқариб борди.  

[gallery-21221]

Майдонда ўтказилган маросимда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари Қаҳрамон Очилов ва бошқалар шу кунларда юртимизда давом этаётган ватанпарлик ойлиги доирасидаги тадбирлар, мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда миллий армиямиз салоҳияти ҳақида сўз юритди.  

Тадбир доирасида  ҳарбийларнинг саф ва қўл жанги бўйича саҳналаштирилган чиқишлари намойиш этилди. Вилоят мусиқали драма театри ижодкорларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Кўксарой майдонида ҳарбийлар ҳамда бошқа куч тузилмаларининг қурол-аслаҳалари кўргазмаси намойиш этилди. Аҳоли, хусусан, ёшлар жанговар техника ва қуроллар билан яқиндан танишиб, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.  

– Ҳарбий бўлиб Ватанни ҳимоя қилиш, юрт сарҳадларини қўриқлаш ҳар бир инсон учун улкан шараф, – дейди оқдарёлик Чиноз Баҳодиров. – Эгнига бундай либой кийган кишининг нигоҳи ўткир, қадамлари шахдам, қалбида ғурур бўлади. Улар билан учрашганингизда, суҳбатлашганингизда бу ҳислар сизга ҳам ўтади. Шунинг учун бугунги тадбирга невараларимни ҳам олиб келиб, уларни ҳарбийлар ҳаёти, иши билан таништиряпман. Чунки фарзандларимиз қалбида Ватанимизга муҳаббат мустаҳкам бўлишини истайман.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Регистондан Кўксаройгача тантанали юриш