Реабилитация – соғлом ҳаётга қадам
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида ўтган йили Сурункали касалликлари ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар тиббий реабилитация маркази фаолияти йўлга қўйилган эди. Тажрибали шифокор Фарида Холдорова раҳбарлик қилаётган ушбу марказда жорий йилнинг биринчи ярмида Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 209 нафар болажонда асаб, суяк мушак ва таянч тизимлари, эндокрин касаллиги ва кардиожарроҳлик ҳолатидан кейинги реабилитация муолажалари ўтказилди.
[gallery-12880]
Марказда иш жараёни ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат асосида ташкил этилган. Буни марказ шифокорлари ва тарбиячилари кўмагида реабилитация муолажаларини олаётган болакайларнинг юзида акс этиб турган мамнунлик ҳиссидан ҳам кўриш мумкин.
Куни кеча мазкур ребилиатация марказида Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда бўлиб ўтган семинарда ушбу муассасада жорий йилнинг дастлабки олти ойида бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, тиббий хизмат кўлами ва сифатини янада ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА