Ражабова Гулрух Юсуфбой қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот билан ишлаш компетенцияси ва медиасаводхонлигини ривожлантириш методикаси” мавзусида
Ражабова Гулрух Юсуфбой қизининг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот билан ишлаш компетенцияси ва медиасаводхонлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Урганч давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 26 ноябрь куни соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 220100, Урганч шаҳри, Гурлан кўчаси, 1A-уй, Урганч давлат педагогика институти.
Тел.: (99862) 226-37-87; факс: (99862) 226-37-87
e-mail: study_info@urspi.uz