Рассом маҳоратини томошабин белгилайди
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ рассоми, академик, профессор Акмал Икромжонов ва шогирдларининг “Устоз ва шогирд” туркумидаги “Мен рассомман” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
Таниқли рассом Акмал Икромжонов бир неча йиллар давомида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида дарс бериш билан бир қаторда, истеъдодли шогирдларини ижодга давомли йўналтириб келмоқда.
Кўргазмада тақдим этилаётган асарларнинг аксарияти охирги икки йилда ишланган.
Рассом ижод қилар экан теварак-атрофга, коинотга ва ниҳоят, ўзининг кичик оламига саёҳат қилади ва бунинг маҳсулини томошабин ҳукмига ҳавола этади. Рассом асарларининг композицияси, ранглари, мавзуси, сюжетлари, ундаги унсурлари орқали борлиққа муносабатини билдирганча, ўзлигини, ўз “мени”ни турли шаклда, унсурда ёинки, қиёфада акс эттиради. Рассомнинг “мени” эса унинг рассомлик, ижодкорлик мавқеини белгилаб беради.
Кўргазмада намойиш этилаётган асарлар, уларнинг муаллифлари ҳақида мулоҳаза қилиб, хулоса чиқаришни ҳар бир томошабнинг ўзига ҳавола этамиз.
[gallery-6565]
Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА