Тошкент Фотосуратлар уйида рассом Аҳмад Исоевнинг “ЭГОИСТ” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Аҳмад Исоев 1988 йил 14 февралда Самарқанд вилояти Ургут шаҳрида таваллуд топган. Рассомнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқиши мактабдаёқ бошланиб, бу иштиёқ 2003-2006 йилларда Беньков номидаги Республика рассомлик коллежида ўқишга етаклаган.

Мазкур коллежда A.Исоев Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Файзулла Аҳмадалиев раҳбарлигида таълим олиб, коллежни аъло баҳоларга битирган. Ўз келажагини рангтасвир билан боғлашга қарор қилган рассом 2010 йили Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” бўлимини Ўзбекистон Халқ рассоми, академик Собир Рахметов ва Тошмуродов Муҳаммадиёр каби устозлар раҳбарлигида тамомлаган.

Унинг муваффақиятлари талабалик йилларидаёқ бошланган. 2001 йилда Японияда бўлиб ўтган “Табиатни асрайлик” халқаро танловида учинчи ўринни эгаллаган. Рассом Самарқанд шаҳрида таваллуд топгани сабаб ижодининг илк даврларидаёқ тарихий обидалар ва шарқона руҳиятни тасвирлашга қизиқади.

Ижод мусаввир қалбига хотиржамлик бағишлайди. Бугунги кунда мусаввир ўз иқтидори билан яратаётган асарлари билан кўплаб санъат ихлосмандлари қалбидан жой олиб келмоқда.

Ижодкорнинг асарлари Ўзбекистон, АҚШ, Англия, Қирғизистон, Хитой, Франция, Россия ва Ҳиндистондаги шахсий коллекцияларда сақланади.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дебют шахсий кўргазмада рассомнинг бугунги кунда дунёда глобал бўлган мавзулар билан ўзига хос ёрқин рангларда ишланган чуқур маънога эга 40 дан ортиқ асарлари томошабин эътиборига тақдим этилмоқда.

Н.Усмонова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рассом Аҳмад Исоевдан тасвирий туҳфа