Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ яратиш акцияси ўтказилди. Акцияда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳам иштирок этди.

Экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган мазкур тадбирда беш мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу борадаги ишларда маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ёшлар, нуронийлар ва ИТ парк резидентлари фаоллик кўрсатиб,  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ яратиш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Шерзод Шерматов  тумандаги ИТ парк фаолияти билан танишди. Ёшларнинг дастурлаш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича билимларини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини юзага чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар, ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат дастури ва унинг ижроси муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, бу йўналишлардаги ишлар Ўзбекистоннинг келажаги учун муҳим аҳамият касб этиб,  аҳолининг фаровонлиги ва ижтимоий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланиб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли технологиялар вазири Боёвутда бўлди