Пойтахтимиздаги "Пахтакор" ва "Ёшлик" қиличбозлик залларида U17 ёш тоифасидаги йигит ва қизлар ўртасида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Яккалик беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 104 нафар ўғил ва қиз ўзаро рақобатлашди. Унда Малика Тошпўлатова сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Асал Каримовани таслим қилди ва Ўзбекистон чемпионига айланди. Шодияхон Мирадҳамова рапирачи қизлар ўртасида бронза медали билан тақдирланди.  

Ўғил болалар орасида ўтган рапира қуролидаги рақобатда Муҳаммаддиёр Мадаминов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Чемпионатнинг кумуш медали Шерамон Комилжоновга насиб этган бўлса, Радмир Ворожейкин ва Амирбек Атабеков шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.  

Бугун, 4 февраль куни U17 ёш тоифасидаги йигит ва қизлар ўртасида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтади. 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рапира баҳсларида янги номлар кашф этилди