Рапид йўналишида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Андижондаги “Универсал” спорт мажмуасида "ақл гимнастикаси" бўйича 7-17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида рапид йўналиши бўйича баҳслар ўтказилди.
Мусобақанинг 7 ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида Иброҳим Фарҳодов ва Моҳинур Аъзамхўжаева ғолиб бўлди. 9 ёшли ўғил ва қизлар орасида эса Нурмуҳаммад Неъматиллахонов, Фарзонабону Бозорова тенгсиз бўлди. Рапид йўналишининг 11 ёш тоифасида Ҳасан Акрамов ҳамда Малика Норқулова олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, 13, 15, 17 ёш тоифаларида Шаҳзод Исломов, Акбар Яқуббоев, Асроржон Омонов, Сарвиноз Бегмуратова, Нилуфар Имомқўзиева, Шоҳина Аҳмедовалар мамлакат чемпионларига айланишди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА