Бугун, 6 июль куни Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида "Grand Chess Tour" тизимидаги навбатдаги “Rapid & Blitz Croatia” турнирининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Кун давомида мусобақада иштирок этаётган дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси турнирнинг блиц йўналишидаги қолган 9 та тур баҳсларида ўзаро рўбарў келади.

Кеча блиц ўйинларининг 9 та тур ўйинлари сарҳисобига кўра, ФИДЕ рейтинги етакчиси, дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен 7,5 очко билан етакчиликни таъминлашга муваффақ бўлди.

Турнирнинг рапид йўналишида ғолибликка эришган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу 1,5 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Блиц баҳсларининг ортда қолган 9 та турининг 4 тасида ғалаба, 3 тасида мағлубият ва 2 тасида дуранг кўрсаткичини қайд этган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан 4-поғонани банд этиб турибди.

Ўтказилган билиц мусобақаларида Н. Абдусатторов Фабиано Каруана, Уэсли Со, Магнус Карлсенга имкониятни бой берган бўлса, Доммараджу Гукеш, Ян-Кшиштоф Дуда, Иван Сарич, Алиреза Фирузджадан устун келган ҳолатда, Аниш Гири ва Рамешбабу Праггнанандха билан муроса йўлини танлади.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнир ғолиби 40 минг, 2-ўрин 30 минг, 3-ўрин 25 минг, 4-ўрин 20 минг, 5-ўрин 15 минг, 6-ўрин 11 минг, 7-ўрин  10 минг, 8-ўрин 9 минг, 9-ўрин 8 минг, 10-ўрин 7 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Шунингдек, мусобақада энг яхши кўрсаткичга эришган шахматчилар "Grand Chess Tour" тизимидаги кейинги турнирларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Хўш, ғолибликка ким муносиб? Магнус Карлсенми, Доммараджу Гукешми ёки кутилмаган шахматчи бошига бу бахт қуши қўнадими? Барчасига бугун ўтказиладиган сўнгги ўйинлардаги натижалар орқали ойдинлик киритилади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Rapid & Blitz Croatia”: ғолибликка ким муносиб?