Рамазон ойи олдидан савобли амаллар бажарилмоқда
Юртимизга ва бутун мусулмон дунёсига меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Бу ойда кекса ва нуронийларимизга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Мурувватпешалик – халқимизга хос хислат. Бу олижаноб фазилат Рамазон кунлари янада теранроқ намоён бўлади. Ўзбекона қадриятларимиз, муқаддас динимизда ҳам энг аввало, кўмакка муҳтож бўлган яқин қариндошларимиз, қўни-қўшнимиз ва маҳалладошларимизга нисбатан саховатли бўлиш кераклиги айтилади ва бу энг олижаноб фазилат, савобли амаллардан саналади.

Халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгаши депутати Толиб Сайфуллаев туманда умргузаронлик қилаётган 100 ёшни қарши олган нуронийлар ҳолидан хабар олиб, Рамазон ойи билан табриклаб, уларга моддий ёрдам кўрсатди.
Г.Нусратова,
ЎзЖОКУ талабаси