
“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти тегишли тартибда амалга оширилади.
Қайд этилишича, 30 март Рамазон ҳайити айёмида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ва поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА