Ракетамоделчиларимиз тақдирланди
Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари спортнинг ракетамодель тури бўйича Қозоғистон Республикаси Бойқўнғир шаҳрининг Бойқўнғир космодромида жорий йилнинг 13-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган жаҳон кубоги ва халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур мусобақада Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари ракетамодель спорти бўйича 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда спортнинг ракетамодель тури бўйича ўтган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Диёра Домлатжонова, Валерий Гаврилов, Азим Домлатжонов, Абдулбосит Ёрқариев ва Козимжон Исмоиловлар пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ракетамодель спорти бўйича малакали, юқори тажрибали мураббийи Алишер Усмоновга “Ракетамодель спорти фахрийси“ гувоҳномаси топширилди.