Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Олмазор туманида жойлашган Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Олмазор туман ҳокими ўринбосари — “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Ф.Темиров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талабалар ва ўқувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази директори А.Акрамов, Тошкент давлат техника университети маънавий-маърифий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Ш.Суяров иштирок этган учрашувда талабалар фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ ва самимий суҳбат олиб борилди.

Самимий мулоқот давомида ёшларнинг энг долзарб масалалари — таълим сифати, бандлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ёшлар муаммоларини ҳал этиш муҳокама қилинди.


Талаба-ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режалар белгиланди.
Г.Бобоева,
ЎзА