Энг улуғ, энг азиз байрам - мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимиз меҳнати юксак баҳоланиб, фахрий унвон, орден ҳамда медаллар билан тақдирланишди.

Улар орасида Қорақалпоғистон Республикаси  Кегейли тумани “Жузим бағ” овул фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Азамат Магзамов ҳам бор. У Президентимизнинг фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.  

Азамат Магзамов Кегейли туманида тавуллуд топган. Олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг меҳнат  фаолиятини “Халқ банки”нинг туман бўлимида бошлади. 2022 йилдан буён “Жузим бағ” овул фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

А.Магзамов томонидан ўтказилган хатлов натижасида аниқланган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида 317 та юридик ва жисмоний шахсга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 4 миллиард 997 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилиш ҳисобига 317 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Аҳолига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқачиликни ривожлантириш, ўзини-ўзи банд қилган шахсларга асбоб-ускуналар олиш учун 28 нафар ишсиз фуқарога 142,2 миллион сўм субсидия ажратилди.

Аҳоли ўртасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида 82 нафар фуқарога 1 миллиард 405 миллион , хизмат кўрсатиш соҳасида 59 нафар фуқорага 1 миллиард 295 миллион , паррандачилик хўжаликлари соҳасида 95 нафар фуқарога 475 миллион, ишлаб чиқариш соҳасида эса  81 нафар фуқарога 1 миллиард 822 миллион сўмдан кредит берилди.  

Касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган 110 нафар ишсиз фуқаро ўқитилди. Меҳнатга лаёқатли, ишсиз ёки норасмий банд аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларининг олиб борилиши натижасида 233 нафар фуқаро ўзини-ўзи иш билан таъминлади. Шунингдек, овул фуқаролар йиғини драйверидан келиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида тадбиркорлик субъектлари сони 37 тадан 98 тага, яъни 2,5 бараварга кўпайиб, 61 та янги иш ўрни яратилди.

Азаматнинг ташаббускорлиги натижасида жами 107 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Унинг бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, маҳалла ҳудуди аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

А. Магзамов 2022 йилда Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантириш, давлат сиёсатини маҳаллагача етказиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадлари йўлидаги самарали фаолияти учун ташаккурнома, шунингдек, 2022 йилда “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони  билан тақдирланди. 2024 йилнинг II чорагида самарали фаолият олиб борган энг фаол ҳоким ёрдамчилари ТОП-100 талигига кирди ва йил якуни бўйича туман ҳокими томонидан “Йилнинг энг фаол ҳоким ёрдамчиси” номинацияси билан тақдирланди.

– А.Магзамов чуқур билимга эга, ҳар ишда ташаббускор, ўз касбини садоқат билан эъзозлаётган меҳнатсевар малакали мутахассис сифатида бошқаларга ўрнак бўлиб келмоқда. – дейди “Жузим бағ” овул фуқаролар йиғини раиси Азизбек Қудайназаров. – У ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ҳамкасблари ва аҳоли ўртасида ҳурмат қозонган.

– Дастлабки иш бошлаган йилларим ҳудудда 400 нафарга яқин ишсиз фуқаро, асосан, ёшлар бор эди, – дейди “Шуҳрат” медали соҳиби  Азамат Магзамов. – Туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот раҳбарларининг ёрдами билан бугунги кунга  келиб, 70 нафарга яқин ишсиз фуқаро қолди. Уларнинг ҳам бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Камтарона меҳнатимни юксак баҳолагани учун  Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Ушбу рағбат менга янада масъулиятли бўлишимни тақоза қилади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жойларда жорий этилган ҳоким ёрдамчиси лавозими бугун ўзини оқламоқда. Буни  Азамат Магзамов фаолияти орқали  ҳам кўришимиз мумкин.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рағбат инсонни янги ташаббуслар сари чорлайди