Рағбат ва эътироф ижодкорга илҳом беради
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, 6 номинация бўйича 18 нафар ғолиб иштирокчи қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бундан ташқари 8 та рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилди.
– Бу йилги танловга пухта тайёргарлик кўрилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров. – Топширилган ишларнинг ҳар бирини ҳайъат аъзолари алоҳида эътибор билан ўрганди. Вилоятда фаолият юритаётган ижодкорлардан 73 нафарининг 380 дан зиёд ижодий ишлари қабул қилинди, уларга холис баҳо берилди. Натижада янги қиёфалар, ўзига хос ижодий ишлар кашф этилди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.