Қуёшда қолган пластик идишдаги сув саротонга олиб келадими? (+видео)
Қуёш остида қолдирилган пластик сув идиши қанчалик хавфли? Пластик қизиб кетганда сув таркибига зарарли моддалар ўтиши мумкинми? Сўнгги тадқиқотлар бу саволларга эътибор қаратишга сабаб бўлмоқда ва ижтимоий тармоқларда қуёшда қолган елим идишлари саратонга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу маълумотлар қанчалик асосли? Ушбу саволлар билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири — Олим Имомовга мурожаат қилдик.
2026 йилда ироқнинг Курдистон минтақасидаги Сулаймония шаҳрида ҳамда Нигерияда ўтказилган тадқиқотларда қуёш нури таъсирида қолган PET пластик сув идишлари ўрганилди. Тадқиқот давомида сув таркибида қўрғошин, хром ва кобальт каби оғир металлар миқдори текширилди. Натижаларга кўра, пластик идиш қуёш таъсирида қанча узоқ қолса, айрим оғир металларнинг сувга ўтиши шунча ортиши кузатилган.

Бироқ муҳим жиҳат бор: тадқиқот муаллифлари қуёшда қолган пластик идишдаги сув саратонга олиб келади, деган хулосага келмаган. Ҳисоб-китобларда аниқланган канцероген хавф халқаро қабул қилинган меъёрлар доирасида бўлган.
Бошқа бир — 2025 йилги Purdue университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда эса қуёшнинг ультрабинафша нурлари PET пластикнинг емирилишини тезлаштириши аниқланган. Тадқиқотчилар қуёш таъсири узайган сари сувга микропластик заррачалар ажралиши ортиши мумкинлигини қайд этган.

Яна бир тадқиқотда пластик идишлар ультрабинафша нурлари таъсирида турли учувчан органик бирикмалар ажратиши мумкинлиги аниқланган.
Батафсил “Саломат бўлинг” дастурида
<iframe width="640" height="350" src="https://www.youtube.com/embed/A22HNtt_9kk" title="Quyoshda qolgan plastik idishdagi suv saratonga olib keladimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА