Янги соҳанинг имкониятларига эътибор қаратилар экан, албатта, маълум муаммолар билан ҳам юзлашилади. Бунда эса истиқболдаги натижага тезроқ ва самаралироқ етиш учун тегишли масалаларнинг ечимлари билан амалий шуғулланиш даркор. Бу нафақат давлатнинг, балки шу соҳа эгалари, хусусан олимларнинг зиммасига катта масъулият юклайди.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт Стратегиясида белгилаб олинган муҳим вазифалардан бири бу ҳар бир соҳада “яшил энергия” – қуёш панели, шамол генератори кабилардан фойдаланишни кенг жорий этиш саналади. Давлатимиз раҳбари 2022 йилнинг 25 ноябрь куни Навоий вилоятига ташрифи доирасида вилоятни республиканинг намунавий ҳудудига айлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари суриб, вилоят электр энергиясини тежаш бўйича намуна бўлишини таъкидлаган эди. Бунинг учун вилоятдаги барча ташкилотларга 100 фоиз қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган.  

Хўш, бу борада Навоий вилоятида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори, техника фанлари доктори Бахтиёр Мардонов қуйидагиларни гапириб берди:

–Халқ орасида юрар эканмиз, қуёш панеллари, уларнинг ишлатиш муддати, кўзда тутилмаган техник “инжиқликлари”, нарх-навоси борасида хавотирлар ҳам йўқ эмас. Албатта, бу гап-сўзларда ҳам жон бор. Айтиш мумкинки, бугунги кунда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети олимлари ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари, хусусан “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ билан биргаликда муқобил энергетика бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.  

Аввало, таъкидлаб ўтиш керак, муқобил энергетика биз учун янги соҳа ва мазкур йўналишда мутахассислар етиштириш дастлабки кўрилиши лозим бўлган чоралардан саналади. Шу боис, университет “Электр-энергетика” кафедраси негизида ёш мутахассиcларга қуёш панеллари соҳасини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мазкур кафедра ҳамда комбинат ўртасида имзоланган хўжалик шартномасига кўра, 2021-2022 йиллларда шамол электр станцияси ва қуёш панелларининг гибрид варианти, яъни қуёш-шамол мини станцияларини йиғиш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Мазкур жараёнда талабалар ҳам жалб этилиб, университет қошидаги “Технопарк” ҳудудида қуёш панелларини йиғиш ишлари олиб борилди. Биз мазкур лойиҳа доирасида иккита манфаатга эга бўлдик: биринчи навбатда, ёш мутахассисларимиз ўз қўли билан қуёш панелларини ўрнатиш, панелларни бир-бирига тўғри улаш, созлаш ва ишга тушириш кўникмасига эга бўлди, иккинчидан, хўжалик шартномаси эвазига университет ҳудудига ҳам бир комплект қуёш панели ва шамол генератори олиб келиниб, бугунги кунда лаборатория жиҳози сифатида ишлатилмоқда. 

Дарҳақиқат, қуёш панеллари юзасидан айни вақтдаги мавжуд муаммолардан бири бу ушбу панеллар орқали ишлаб чиқарилаётган электр энергияси сифатини аниқлаш масаласи саналади. Маълумки, қуёш энергияси асосида ишлаб чиқарилаётган токни асосий тармоққа улаш жараёнида инверторлардан фойдаланилади. Ҳозиргача бирор бир объектда ўрнатилган қуёш панеллари етказиб бераётган токнинг инвертордан кейинги сифатини тўғридан-тўғри аниқловчи мослама мавжуд эмас. Умуман олганда, муқобил энергетикада бу охиригача ўрганилмаган ёки татбиқ этилмаган соҳа саналади. Айни вақтда бу масала бир нечта мосламалар ёрдамида амалга оширилиб келинади. “Электр-энергетика” кафедраси олимлари томонидан фақат бир қурилманинг ўзи билан ток сифатини  текшириш учун махсус датчик яратиш устида иш олиб бориляпти.  

Яна бир жиҳат, қуёш станцияларини тўғридан-тўғри тармоққа улаш вақтида тармоқнинг кучланиши билан қуёш электр станцияси параметрлари мос келиши лозим. Бу ерда иккала манбадаги ток синхронлашганича бўлган жараёнда қуёш энергияси қаерга кетаяпти? Кармана тумани ҳудудида ўрнатилган қуёш станцияси мутахассислари ва олимларимиз бу борада иш олиб бормоқда ва синхронлашганча — иккала манбадаги кучланиш мувофиқ келгунига қадар бўлган даврдаги йўқотилаётган қуёш энергиясидан ҳам фойдаланиш устида тадқиқот амалга оширилмоқда.

Қуёш панеллари ишлаб чиқараётган электр энергиядан асосан кундуз куни фойдаланилмоқда. Бизда эса асосий истеъмол кечқурунги вақтларга тўғри келади. Электр энергияни захиралашда аккумуляторлардан фойдаланилиб,  мазкур захираловчи қурилма тўлиқ зарядланиши ёки разрядланишидан сўнг яна электр юклама олса унинг ишдан чиқиш хавфи ортади ёки яроқлилик муддати камаяди. Олимларимиз томонидан бу борада яна бир мослама — аккумулятор батареяларининг ишлаш муддатини узайтириш учун датчик ишлаб чиқилди.  

Табиий савол туғилади: бу аввал ҳам бор эдими? Мазкур қурилма мавжуд эди, аммо у саккизта элемент асосида ишларди. Яратилган янги намунадаги қурилма элементлар сони, ишлаш сифати ўзгартирилмаган ҳолда 6 тага туширилди. Бу нима беради? Биринчи ўринда элементар ишончлилик ортади, яъни нисбатан кўп элементдан иборат жиҳознинг куйиш эҳтимоли ҳам шунга яраша бўлади. Аксинча ҳолатда эса куйиш эҳтимоли табиий равишда пасаяди. Шу билан бирга яратилган қурилма хорижий аналогдан арзон ҳамда ушбу қурилма маҳаллийлаштирилган.

Қуёш панелларидан фойдаланишда бугунги кундаги яна бир масала электр энергиясини захиралаш муаммосидир. Юртимизга олиб келинаётган қуёш панелларининг нарх-навосига эътибор қаратадиган бўлсак, аккумуляторнинг нархи панелнинг қиймати билан деярли баробар. Яъни, қуёш энергетикасидан фойдаланишда аккумуляциялаш биз учун қимматга тушмоқда. Шу боис, яна бир илмий лойиҳа — литий-ионли аккумалятор батареяларини такомиллаштириш ҳамда маҳаллийлаштириш устида ҳам иш олиб борилмоқда.  

Янада аниқроқ тўхталадиган бўлсак, доцент Н.Аттауллаев “Автоном энергия манбалари (қуёш панеллари)ни магнитомодуляцион ўзгармас ток ўзгартиргичлари ёрдамида назорат қилиш ва бошқариш”,  докторант Ҳ.Ибрагимова “Қайта тикланадиган энергияга асосланган электр станцияларида электр энергияси сифатини ошириш тизимларини такомиллаштириш”, магистр М.Тўйқулов “Қуёш панелларини турар-жой бинолари ва давлат муассасаларига махсус конструкциялар ёрдамида ўрнатиш орқали электр энергия самарадорлигини ошириш” каби мавзуларда илмий иш олиб бормоқда.  

Университетнинг ўзида қуёш энергиясидан фойдаланиш борасида ҳам қатор ишлар бажариляпти. Яқинда олийгоҳнинг 700 ўринли Талабалар турар жойида 30 кВт соат қувватга эга 56 та панел ўрнатилди. Кундузги вақтларда мазкур объект электр таъминоти тўлиқ “яшил энергия” ёрдамида қопланмоқда. Бундан ташқари, Навоий кон-металлургия комбинати мутахассислари ҳамда университет олимлари томонидан қуёш энергиясидан фойдаланиб, ер ости сизот сувларини тоза ичимлик сувига айлантириш инновацион қурилмаси ҳам яратилган. Айни вақтда янги намунадаги технология университет ҳудудида ўрнатилган бўлиб, қурилма 60 метрлик ер ости қудуғидан сизот сувларини чиқариб, бир соатда 70 дециметр куб ҳажмдаги тоза сув етказиб беряпти. Университетнинг истеъмол ҳажми 5,4 минг кВт.ни ташкил этади. Шуни инобатга олган ҳолда, жорий йил якунигача 273,4 кВт соат қувватга эга панеллар ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун 1823 метр квадрат майдон ажратилган. Келгусида мазкур жараёнлар янада кенгайтириб борилади.  

Умуман олганда, “яшил энергия”дан кенг фойдаланиш, замондошларимиз зиммасидаги энг муҳим масала — келгуси авлодларга мавжуд ресурслар захираларини ва тоза экологик атроф-муҳитни қолдиришда бирдан-бир тўғри йўл саналади. Бунда олимларимиз мавжуд муаммолар устида фаол ишлаб, ечимлар татбиқи қанчалик тез амалга ошса, кўзланган натижаларга ҳам барвақт эришиш мумкин.  

ЎзА мухбири Абдували Бўриев ёзиб олди

Суратлар муаллифи Сирож Аслонов

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панеллари: маҳаллий олимларимиз қандай ечимлар таклиф этмоқда?