Жиззах вилояти Зарбдор туманида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида анъанавий “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Бу Президентимиз раҳбарлигида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, хотин-қизларимизни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса, ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

“Қувноқ стартлар” спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад, жорий йилнинг “Энг қувноқ”, “Энг чаққон”, “Энг эпчил” ўқувчилар жамоасини аниқлаш, ўқувчиларнинг ёзги дам олиш кунларидаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, улар орасидан иқтидорлиларини аниқлаб олиш ва муносиб тақдирлашдан иборатдир.

Шунингдек, ушбу мусобақалар орқали ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, дўстлик алоқаларини кучайтириш, жамоа бўлиб ҳаракатланиш, ишонч ҳисларини ошириш ҳам мақсад қилинган.

Мусобақада майдон эгалари – Зарбдор туманининг 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилар жамоаси 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

Мазкур мусобақанинг аввалгиларидан фарқи шундаки, ушбу беллашувда шогирдларидан ташқари, “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси уларнинг устозлари – ўқитувчилар терма жамоалари ўртасида ҳам ўтказилганидир.

Устозлар ўртасидаги баҳсда ўқутувчилардан ташкил топган Зарбдор тумани терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Энди зарбдорлик ўқитувчилар ҳам ўз шогирдлари қатори “Қувноқ стартлар” мусобақасининг финал босқичида Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида ғолибликни қўлга киритган жамоалар тақдирланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қувноқ стартлар”: Энг қувноқ”, “Энг чаққон” ва “Энг эпчил”лар аниқланди