Қувасойнинг қуёш панелли кўча чироқлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қувасой - саноати ривожланган ҳудуд. Бу ерда фаолият юритаётган корхоналарда ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда харидоргир.
Эътиборга молик жиҳати шуки, шаҳарда кейинги йилларда энергия тежамкор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда қисқа фурсатда қурилиб, ишга туширилган “Blue Carbon” корхонасида ишлаб чиқарилаётган қуёш панелли кўча чироқлари бугун юртимиз бозорларига етказиб берилмоқда.
- 50 нафардан зиёд ёшларимиз бандлиги таъминланган қўшма корхонамиз бир йил давомида 50 мингта қуёш панелли кўча чироқлари ишлаб чиқариш қувватига эга, - дейди корхона раҳбари Азизиллоҳ Ҳабибуллаев. – Энергия тежамкор маҳсулотимизга талаб кундан-кун ортиб бормоқда. Яқинда маҳсулотимизни Тошкент, Бухоро, Навоий шаҳарларига буюртма асосида етказиб бердик. Фарғонамизнинг қиёфасини ўзгартириб юборган “Экошаҳар” кўчаларини ҳам бизнинг чироқларимиз нурафшон қилмоқда.
[gallery-21718]
Маълумотларга кўра, тажриба тариқасида айни пайтда Қувасой шаҳри ҳудудидаги кўчаларга 3000га яқин қуёш панелли чироқлар ўрнатилган. Натижада қисқа фурсатда 860 миллион сўмлик электр энергия тежалган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА