Қушга ҳам, инига ҳам озор етмади
Интернет тармоғида Жанубий Америкада жойлашган Аргентина давлатининг далаларидан биридаги ҳолат акс этган суратга кўзим тушиб қолди.
Унда эски электр симёғоч, худди Ўзбекистондагидек темир-бетон устунга алмаштирилибди. Бир қараганда оддий ҳолат, албатта. Лекин эътиборлиси, эскирган симёғочларнинг бирига қуш ин қурган экан. Аргентиналик электрчилар ўша симёғочни кесиб олиб, янгисига қўшиб боғлаб, ҳатто баландлигини ҳам ўзгартирмай қолдиришибди ва энг муҳими қуш ҳалиям ўз инида яшаётгани суратда акс этибди. Буни кўриб, уларнинг топқирликларига таҳсин айтдим.
Мабодо, шунга ўхшаш ҳолат бизда бўлгандачи (эҳтимол бўлган ҳамдир)?!.
Ўзимизни электрчилар шундай ҳолатда нима қилишган бўларди, деб ўйлайсиз?
А.ҚАЮМОВ, ЎзА