Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли Термизда (видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Санъат саройида Мудофаа вазирлиги, Термиз шаҳар ҳарбий прокуратураси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида оталиққа олинган ёшлар учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли иштирокида концерт дастури ўтказилди.
[gallery-19299]
Ҳарбий санъаткорлар вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 1-сектордаги оталиққа олинган ёшлар учун она Ватан, тинчлик, садоқат, меҳр-муҳаббат ва жасоратни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этиб, улар қалбига илиқлик улашди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/7ZBO1XiwDZo" title="Qurolli Kuchlari Markaziy ashula va raqs ansambli Termizda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Бу каби тадбирлар эртамиз эгаларининг камолоти, улар қалбида она Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини янада ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ёшларда мусиқа, маданият ва санъатга бўлган қизиқишни шаклланишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар