Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳисоботи эшитилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг сарфларини ҳамда ривожлантириш дастури мақсадли индикаторларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.
Вазирлик ахборотига кўра, мақсадли индикаторлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 1 минг 615 дона хонадон иссиқлик таъминоти билан қамраб олинган. 71,8 км. иссиқлик таъминоти тармоқлари реконструкция, 3 та иссиқлик қозонхоналари эса модернизация қилинган.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро норматив ва стандартларга уйғунлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида ҳисобот даврида 4 та миллий қурилиш нормалари, 4 та Еврокод, 81 та стандартлар ишлаб чиқилиши якунланган. 132 та техник норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишлари давом этмоқда.
Муҳокамаларда бюджет маблағларининг сарфланиши натижасида қандай аниқ ижобий ўзгаришларга юз бергани, бюджет маблағлари сарфи бўйича режа қилинган мақсадларга эришилганлик ҳолати каби масалаларга эътибор қаратилди.
М.Комилова,
ЎзА