Бугун пойтахтимизда “Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида янгича ёндашувлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантириш институти томонидан ташкил этилган илмий-амалий анжуман 3 та шўъбага бўлинган ҳолда иш олиб боряпти.   

Тадбирни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева очиб берди.   

–Бугун мамлакатимизда қурилиш ва коммунал соҳаларига катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Озода Жўраева. — Биргина жорий йилда 152 та шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Шундан 130 таси тегишли қарорларга асосан тасдиқланди. Пудрат ишлари ҳажми 109,1 триллион сўмни (август ойи ҳолатига) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 фоизга кўпайди. Қурилиш соҳасига оид 169 та техник-норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва эскилари янгиланди. Энергия тежамкор технологиялар, материаллар ва лойиҳа ечимларидан самарали фойдаланган ҳолда 20 типдаги намунавий лойиҳалар қайта ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар жорий йилда 404 та ижтимоий соҳа объектларида қўлланилди. Назорат инспекцияси томонидан 28 минг 372 та объект назоратга олинди ва 118 мингдан зиёд мониторинг ўтказилди. Натижада қурилиш нормаларини бузган мутасадди ташкилотларга 65 мингдан ортиқ ёзма кўрсатмалар берилди ва 5 мингдан ортиқ таъсирчан чоралар кўрилди. Коммунал соҳада бошқарув органлари томонидан 5 минг 374 та уйларда таъмирлаш ишлари бажарилди.   

Компетенцияни ривожлантириш институти ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилаётган анжуманда таъкидланганидек, институт 3 та таркибий қисм, яъни, Архитекторлар ва муҳандислар олий мактаби, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази, Малакани баҳолаш ва сертификатлаш марказидан иборат. Институтнинг ўқув жараёнига ҳозирги вақтда 70 дан ортиқ малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилган. Ўқув-режа ва дастурлар хорижий мутахассислар ҳамкорлигида Американинг Муҳандислик ва технология бўйича аккредитация кенгаши томонидан тан олинган халқаро стандартлар мезонлари асосида соҳа йўналишлари кесимида ишлаб чиқилди ҳамда Истанбул техника университети томонидан аккредитация қилинди. Институтда жорий йил якунига қадар соҳанинг 10 та йўналиши бўйича 8 минг нафарга яқин мутахассиснинг малакаси оширилиб, тегишли тартибда фаолияти сертификатлаштирилиши режалаштирилган.   

Институт ўз фаолияти жараёнларини рақамлаштиришга асосий эътибор қаратган бўлиб, бунда тингловчилардан ариза қабул қилиш, ҳужжатларни текшириш, тўловларни амалга ошириш, имтиҳонларни топшириш ва сертификатларни юклаб олиш каби босқичлар тўлиқ рақамлаштирилди. Шу билан бирга, институт Билим ва малакани баҳолаш агентлиги ҳамда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинди.   

Мазкур рақамлардан кўринадики, қурилиш ва коммунал соҳалардаги ишлар кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. Ушбу фаолиятларни янада самарали ташкил этишда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётгани барчага маълум.   

–Республика илмий-амалий анжуманининг асосий мақсади бугунги кунда тез суръатларда ўсиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимизда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш, қулай шаҳар муҳитини яратиш, бинолар ва иншоотларни қуришда сифатни таъминлаш, энергия самарадорлигини оширишдан иборат, – дейди Компетенцияни ривожлантириш институти ректори Аъзамиддин Қўлдошев. — Шунингдек, соҳада таълимнинг аҳамияти каби масалаларни муҳокама қилиш ва кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича амалий таклифларни тақдим этишдан иборат. Ушбу йўналишлар бўйича бугунги кунда 5 минг нафарга яқин мутахассиснинг малакаси оширилди ва уларга тегишли фаолиятни амалга ошириш учун сертификатлар берилди.   

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WZ1m_o4gSr0" title="Qurilish va uy-joy kommunal sohasida yangicha yondashuvlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Олдинда институт томонидан режалаштирилган ишлар ҳам талайгина. Жумладан, ҳудудларда, яъни Самарқанд, Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасида институт филиалларини ташкил этиш, келгуси ўқув йилидан бошлаб Архитекторлар ва муҳандислар олий мактаби фаолиятини йўлга қўйиш мақсад қилинган.   

Бунда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ходимларни ўқитиш учун махсус мақсадли магистратурага қабулни ташкил этиш, шунингдек, соҳадаги ишчи касб эгаларининг малакасини баҳолаш ва тегишли касб даражаларини (разрядларни) белгилаш мақсадида ҳудудларда Малакани баҳолаш марказларини ташкил қилиш каби ишлар режалаштирилган.   

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида янгича ёндашувлар (+видео)