Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди
Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда Раҳматулло Гаппаров вазифасидан озод этилиб, Нормаматов Анвар Маматович туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Анвар Нормаматов 1981 йил 10 мартда Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.
А.Нормаматов 2003-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида турли лавозимларда фаолият юритган. 2021 йилдан буён Термиз шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА