“Қозон Кремли” музейида Ўзбекистон кўргазмаси
Россиядаги "Қозон Кремли" музей-қўриқхонасида "Оламлар орасидаги нур" кўргазмаси очилди.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган намойиш очилишида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.

"Янги Қуддус" музейи ва И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи тўпламлари бирлашган мазкур экспозицияда рус авангарди усталари Соломон Никритин, Александр Шевченко, Василий Чекригин, Сергей Романович, Михаил Соколов, Роберт Фалк ва бошқаларнинг 70 га яқин асари тақдим этилмоқда.

Қайд этиш керак, "Қозон Кремли" ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, Шарқ ва Ғарб меъморчилик анъаналари уйғунлашган ноёб маскандир.
Б.Худойбердиев,
ЎзА