Қозоғистонда картингчиларимиз совриндор бўлди
Олмаотада картинг бўйича ўтказилган "Қозоғистон очиқ чемпионати 2026"нинг 1-босқичида мамлакатимиз спортчилари совринли ўринларни эгаллади.
Чемпионат дастуридан ўрин олган Mini, OK-J ва OK-N тоифасидаги баҳсларда ўз омадини синовдан ўтказган терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
FIA Халқаро спорт кодекси талаблари асосида ташкил этилган мусобақалар саралаш ва икки финал пойгасидан иборат бўлиб, якуний натижаларга кўра, ҳамюртларимиздан Ярослав Храмчихин Mini дастурда олтин медалга эгалик қилди.

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари баҳс олиб борган чемпионатнинг OK-N тоифасида картингчиларимиздан Амир Хамроев олтин, OK-J дастурида Владислав Ким бронза медали соҳиби бўлди.
Шунингдек, ҳамюртларимиз Камолиддин Нажмиддинов, Микаэль Тутунджан, Алихон Баҳронов 4-7-ўринларни банд этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА