Қозоғистонда графити тақиқланади
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Остона мэрига жамоат бинолари деворини “графити" деб аталадиган чизма билан бузишга уринаётган шахсларга нисбатан қатъий чора кўриш бўйича кўрсатма берди. Давлат раҳбари сўзларига кўра, дунё бўйлаб шаҳар маконини бузадиган бу санъат тури вандализм, безорилик дея баҳоланиши лозим.
Тоқаев Қозоғистон шаҳарларида графити амалиётининг олдини олиш зарурлигини таъкидлаб, бундай “ижод”га қарши қонунчилик доирасида тартибга солиш чораси кўрилиши кераклигини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА