Қозоғистон ТуркПA раислигини қабул қилиб олди
Туркистон шаҳрида туркий тилли давлатлар Парламент Aссамблеяси Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Казинформ ахборот агентлиги хабар қилишича, ТуркПAга раислик расман Озарбайжондан Қозоғистонга ўтди.
Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин халқаро ташкилот раислигини қабул қилиб, бу мамлакат учун катта шараф ва масъулиятли вазифа эканини таъкидлади. Шу муносабат билан Палата Раиси қардош Озарбайжон халқига самимий миннатдорлик билдирган.
Давлат раҳбарлари ноябрь ойида Истанбулда Туркий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказади. Шу ўринда Нурлан Нигматулин, агар шундай қарор қабул қилинса, Aссамблея номини “Туркий давлатлар Парламент Aссамблеяси” деб ўзгартириш таклифини беришини таъкидлаган.
– Келгуси бир йил мобайнида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш, Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мавжуд меросни асраб-авайлаш, Aссамблеянинг кўламини кенгайтириш ва унинг халқаро обрўсини ошириш учун биргаликда ҳаракат қиламиз, – деди Нурлан Нигматулин.
ТуркПА қарори билан навбатдаги ХI ялпи мажлиси 2022 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтади.