Қозоғистон нефтни қайта ишлаш қуввати ошади
2025-2040 йилларда саноатини ривожлантириш бўйича тасдиқланган концепция доирасида Қозоғистон нефтни қайта ишлаш миқдорини йилига 18 миллион тоннадан 39 миллион тоннага етказишни режалаштирган.
Республика Энергетика вазирлиги Нефтни қайта ишлаш ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи Нозим Бекботирова таъкидлашича, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш нисбати 5:1 дан 2,5:1 гача ошади.
Мулозимнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа учун зарур сармоя 15-19 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мазкур ташаббус орқали янги иш ўринлари яратиш, саноат илмий-технология базасини ривожлантириш, нефть-кимё маҳсулотлари экспорти имкониятини кенгайтириш назарда тутилган.

Бекботирова таъкидлашича, мақсад – 2040 йилгача нефтни қайта ишлаш нисбатини 89 фоиздан 94 фоизга етказиш. Ёнилғи сифати К5+ эмиссия стандартига кўтарилади, бензол ва параксилол ишлаб чиқариш ҳам кўпаяди.
– Нефтни қайта ишлаш ривожи асосан хом ашёга асосланган моделдан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот яратишга ўтиш орқали энергетика ва иқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашнинг асосий шарти сифатида кўриляпти, – дейилган вазирлик баёнотида.
С.Раҳимов, ЎзА