Қозоғистон илк АЭС учун ном танлади
Қозоғистонда мамлакатнинг биринчи атом электр станциясига ном бериш бўйича эълон қилинган умумхалқ танлови якунланди. Махсус қўмитанинг якуний йиғилиши натижасига кўра, 882 иштирокчи томонидан таклиф этилган “Балхаш” номи ғолиб чиқди.
Ҳакамлар аллақачон "Балхаш” атом электр станцияси ва “Balkhash Nuclear Power Plant” атамаларини тасдиқлади.
Демак, Олмаота вилояти Улкен қишлоғида барпо этиладиган мазкур стратегик объект машҳур кўл номи билан аталади.
С.Раҳимов, ЎзА