Бугунги кунда мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чораларини кўриб бормоқда.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсманга Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Муборак олтин дала” МЧЖ раҳбари кредит учун фоизлар кўп ҳисоблангани ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, МЧЖ ва тижорат банки ўртасида 2022 йилда “Экспортни рағбатлантириш мақсадида айланма маблағни тўлдириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун” 12 ой муддатга йиллик 4 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти асосида 200 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш тўғрисида шартнома имзоланган.

Маълумки, Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. 

Ўрганиш натижасида жами 8 172,31 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизлари қонун талабларига зид равишда ҳисоблангани аниқланди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида асоссиз ҳисобланган 8 172,31 АҚШ доллари миқдоридаги кредит фоизлари ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.

Шунингдек, Бизнес-омбудсманга Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Учқудуқ” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолиятида ўтказилган текширувдан ва ҳисоб-рақамидан ечиб олинган пул маблағи қайтарилмай келинаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Девон ходимлари томонидан ушбу масала текширилганда Навоий вилоят солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жамият фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича жамиятга жами 2 миллиарддан зиёд қўшимча солиқ ва жарималар ҳисобланган ҳамда ушбу маблағлар жамият ҳисоб-рақамидан ундирилган.

Ўз навбатида, суднинг ҳал қилув қарорига асосан солиқ бошқармасининг бу қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, жамиятдан ундирилган пул маблағлари тадбиркор ихтиёрига қайтарилмаган.

Шунингдек, жамият фаолиятида ўтказилган текшириш давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлик ҳолати аниқланган. 

Ўрганиш натижасига кўра текширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тадбиркор ҳисоб-рақамига 2 миллиард 160 миллион сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшимча ҳисобланган солиқ маблағлари тадбиркор ҳисобига қайтарилди