English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўриқлаш фаолиятида ИИВ ва Миллий гвардиянинг ваколатлари чегараси аниқлаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришлар доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллашга оид ваколатлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли мансабдор шахсларига берилмоқда.

[gallery-27215]

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар орқали қўриқлаш фаолияти соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг ваколатлари чегараси аниқ белгиланяпти.

Ҳужжат депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида такомиллаштирилди. Хусусан, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси масъуллигида ишчи гуруҳ йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, нормаларни аниқлаштиришга, амалдаги қонунчилик билан мувофиқлаштиришга қаратилган қатор ўзгартиришлар киритилди.

Таъкидланганидек, лойиҳада белгиланаётган нормалар қўриқлаш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА