Қори Ниёзий бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Бугун Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида “Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзий – илм-маърифат дарғаси“ мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Фанлар академияси президенти, академик Шавкат Аюпов машҳур олим ва ижтимоий фан арбоби Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг илм-фанимизга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида атрофлича сўз юритди.
Тадбир сўнггида институт жойлашган бино олдида Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзийнинг бюсти очилиши маросими бўлиб ўтди.


Н.Раҳмонова, ЎзА