Қўрғонтепа туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига Халилов Алишер Олимжонович тайинланди.
Алишер Халилов 1984 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2004 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида бир неча саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
[gallery-13052]
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
ЎзА