Қорақалпоқ адабиётининг қўш бойтераги
Қорақалпоғистон тиббиёт институтида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов таваллудининг 97 йиллиги муносабати билан “Қорақалпоқ адабиётининг қўш бойтераги” номли адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда меҳмон сифатида адибларнинг фарзандлари, институт профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Адабий кечада Тўлепберген Қайипбергеновнинг қорақалпоқ ва ўзбек адабиёти ривожига қўшган катта ҳиссаси, Ибройим Юсуповнинг инсонпарварлик, эзгулик ва миллий қадриятларни улуғлашдаги хизматлари ҳақида сўз борди.
Таъкидланганидек, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад қорақалпоқ адабиётининг икки буюк намояндаси хотирасига ҳурмат бажо келтириш, уларнинг бой ижодий меросини кенг тарғиб этиш ҳамда ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.
Бундай адабий кечалар ёш авлодни миллий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда буюк адибларимиз ижодини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.